Жаҳон | 09:37 / 15.10.2015
2229
1 дақиқада ўқилади

Японияда АҚШнинг Ивакуни авиабазаси яқинида яшовчиларга 4 млн доллар товон пули тўланади

Япониянинг Ямагучи префектурасида, АҚШ денгиз пиёдаларининг Ивакуни авиабазаси яқинида яшаётган одамлар шовқин учун товон пули сифатида 500.5 млн иена ёки 4 млн доллар олишади. Префектура округ суди шундай қарор чиқарди.

Минтақада яшовчи 654 нафар фуқаро бундай даъво билан 2009 йилда чиққан эди. Уларнинг талаблари, 6 йил ўтиб, қисман қондирилди. Фуқаролар авиациянинг келажакдаги парвозларини ҳам инобатга олган ҳолда 15 млн доллар товон пули сўраган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш