Жаҳон | 01:26 / 16.10.2015
15304
1 дақиқада ўқилади

Ғаройибот: Интернетда Хитой осмонида “арвоҳ-шаҳар” манзараси тасвирланган видео пайдо бўлди

Хитойнинг Цзянси ва Гуандун вилоятлари аҳолиси осмонда ғаройиб ҳодисанинг гувоҳи бўлишди ва буни камераларга қайд қилишди: осмонда булутлар орасида сузиб юрган осмонўпар бинолар тасвири кўринди. Биринчи марта бундай ҳолат октябрь бошида  Гуандун вилоятининг Фошан шаҳрида, бир неча кундан кейин эса Цзянсида кузатилган.

Олимлар бу ҳолатни уфқ чизиғи ортида жойлашган физик объектларни кўриш имконини берувчи атмосферада ёруғлик аксланишининг ўзига хос  шароитлари билан тушунтирдилар.

Олим бўлмаганлар эса турли, ҳаттоки фантастик гипотезаларни келтиришмоқда. Мисол учун, уларнинг фикрича, сузиб юрувчи шаҳарларнинг пайдо бўлиши NASA’нинг “Кўк нур” махфий дастурининг натижаси бўлиб, бу дастур АҚШга рақобатчи давлатлардаги тузумларни у ердаги аҳолининг руҳиятига таъсир қилиб, ағдаришга ёрдам беришга қаратилган.