Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 14:34 / 16.10.2015
6223
1 дақиқада ўқилади
Навоийда 5000 сўмлик купюраларни қалбакилаштирган шахс қўлга олинди
Навоий вилояти ИИБ ходимлари томонидан Зарафшон шаҳрида яшовчи 41 ёшли фуқаро қўлга олинди.
У савдо дўконига кириб озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиб, 8 дона қалбаки 5000 сўмлик купюрадаги пулларни берган вақтда ушланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар қилган.
Юқоридаги ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш