Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 16:52 / 16.10.2015
3198
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: Ямандаги ҳукумат қўшинларига уюштирилган ҳужум натижасида 10 ҳарбий ва 2 террорист ҳалок бўлди
Жангариларнинг Яман ғарбидаги Ходейд шаҳрида жойлашган махсус хизматларнинг бош қароргоҳига ҳужум уюштирилиш натижасида 10 ҳарбий ва 2 террорист ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилди.
Унинг маълумотларига кўра, сиёсий хавфсизлик хизмати биносининг асосий дарвозасига ҳужум қилган жангариларнинг “Ал-Қоида” халқаро террористик гуруҳига мансуб экани тахмин қилинмоқда. Улар , гранатомёт ва пулемётлардан ўқ очишди, шундан сўнг бошқа дарвоза олдида террорчи камикадзе бошқарувидаги автомобиль портлатиб юборилган.