Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 10:02 / 16.10.2015
3880
1 дақиқада ўқилади
Пентагон Сеулга KF-X қирувчисини ясаш учун зарур технологияларни беришдан бош тортди
АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер Жанубий Кореяга KF-X қирувчисини ясаш учун зарур технологияларни беришдан бош тортди. Бу ҳақда АҚШдаги Корея Республикаси президенти Пак Кин Хе бошчилигидаги делегация вакилларига таянган ҳолда Yonhap агентлиги хабар берди.
Айтилишича, Картер кореялик ҳамкасби Хан Мин Гу билан учрашув чоғида бу қарорини билдириб ўтган. Шу билан бирга, Корея билан ҳарбий-техник соҳадаги ҳамкорликни давом эттириш нияти билдирилган. Бунинг учун космос, кибернетика ва мудофаа соҳасидаги консультатив орган ташкил этишга келишиб олинган.