Жамият | 11:58 / 16.10.2015
3849
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда маҳбуслар томонидан яраланган қўриқчи оламдан ўтди

Қирғизистонда 50-рақамли тергов изоляторидан қочган маҳбуслар томонидан яраланган қўриқчи оламдан ўтди. Шу тариқа, қочоқлар томонидан ўлдирилган колония ходимларининг сони 4 нафарга етди.

ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, олимдан ўтган ходим 43 ёшли подполковник Тилак Абулғозиев эди.
Илгарироқ полиция маҳбусларни ушлаш учун Бишкекдаги Дўрдой бозорини ўраб олгани хабар қилинган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш