Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:25 / 16.10.2015
6933
1 дақиқада ўқилади
Россия Федерацияси Қуролли кучлари Бош штаби ИШИД жангарилари сонини 40-50 минг атрофида деб баҳолади
ИШИД жангарилари сони 40-50 минг атрофида, дея маълум қилди Россия Федерацияси Қуролли кучлари Бош штаби вакили Андрей Картаполов. Бу ҳақда Россиянинг “Комсомольская правда” нашри хабар берди.
“Турли ҳисоб-китобларга кўра, улар сони 30 мингдан 80 минг нафаргачани ташкил этади. Одатга кўра, келинг, 40-50 минг ҳақидаги уларнинг ўртасини оламиз”, - деди Картополов ИШИД жангариларининг сони ҳақида берилган саволга жавоб берар экан.