Технология | 17:58 / 17.10.2015
3139
1 дақиқада ўқилади

АҚШ учувчисиз бошқариладиган аппаратларни мажбурий рўйхатдан ўтказишни жорий қилмоқчи

АҚШда барча учувчисиз бошқариладиган учар қурилмалар мажбурий рўйхатдан ўтказилиш тартиби жорий қилинади. Бу ҳақда NBC телеканали хабар бермоқда.

Айтилишича, бу борадаги қарор душанба куни расман эълон қилинади.
Дронларни харид қилиш ва ундан фойдаланиш тартибини аниқ назорат остига олиш учун бундан буён ҳукумат унинг ишлаб чиқарувчилари ва харидорлари билан яқиндан алоқалар ўрнатишни режалаштирмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш