Спорт | 21:15 / 17.10.2015
4101
1 дақиқада ўқилади
"Челси" ҳамда "Манчестер Сити" ўз уйида ишончли ғалабага эришди
Англия Премьер лигасининг 9-турида "Челси" ўз уйида "Астон Вилла"ни қабул қилиб, рақиб дарвозасига жавобсиз 2та тўп киритишга муваффақ бўлди. Голларга Коста ҳамда Хаттон (автогол) муаллифлик қилди.
"Челси" - "Астон Вилла" 2:0
Голлар: Д. Коста 34, Хаттон 54 (автогол)
Мусобақа пешқадами бўлган "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни қабул қилиб, йирик 5:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда Стерлинг хеттрик, Бони дубль муаллифига айланган бўлса, меҳмонларнинг ягона голини Маррей киритди.
"Манчестер Сити" - "Борнмут" 5:1
Голлар: Стерлинг 7, 29, 45+3, Бони 11, 89 - Маррей 22