Жаҳон | 18:18 / 17.10.2015
5110
1 дақиқада ўқилади
Одесса божхонасига Саакашвилининг 26 ёшли ўринбосари Юлия Марушевская раҳбар этиб тайинланди
Украина президенти Пётр Порошенко Одессага ташрифи чоғида вилоят божхонасининг янги раҳбарини таништирди. Бу Одесса ҳокими Михаил Саакашвилининг 26 ёшли ёрдамчиси Юлия Марушевская бўлди.
“Одессага юк оқими қайтиб келмоқда, - деди президент. – Одесса божхонаси янги раҳбарга – Юлия Марушевскаяга эга бўлди. Табриклайман!”.
Марушевская 2012 йили Тарас Шевченко номли Киев Миллий университетини “украин тили ва адабиёти, немис тили” ихтисослиги бўйича тамомлади. Гарвард ва Стэнфорд университетларида курслар ўтади. “Евромайдон” фаолларидан бири бўлди. 2015 йил 6 июндан давлат хизматида.