The Mirror ўқувчиларининг 31 фоизи ўзбекистонлик йигитнинг романтик танловини олқишлашди
Буюк Британиядаги The Mirror нашрида ўзбекистонлик ошиқ йигитнинг ўз севгилисига дил изҳори қилиш учун минглаб гул сотиб олгани ҳақида хабар нашр қилинди.
Инглизлар нашри бу ҳақда 16 октябрь куни хабар бериб, бу хабарга битта алоҳида саҳифа ажратган.
"Тошкентлик номаълум Ромео" ўз севгилисига минглаб атиргуллардан иборат бўлган улкан гулдаста тақдим этди. У бу тортиғини олиб бориш учун эвакуатордан фойдаланди, гулдастани эса эвакуаторга минган тўрт киши суяб борди.
Афсуски, гулдаста кириш эшигига сиғмагани учун уни уйга олиб киришнинг иложи бўлмади. Шундан сўнг гуллар қиз яшайдиган бино ҳовлисига, у дераза орқали томоша қилиши мумкин бўлган ўринга қўйилди", деб ёзилган хабарда.
The Mirror нашри бу гулдаста гулчиларнинг бир неча кун давомида олиб борган ҳаракатлари эвазига ясалгани ва унинг нархи тахминан 2400 фунтга тенг экани ҳақида ёзган.
Хабар остида қолдирилган фикрларда бу шунчаки пулни бебилиска сарфлаш экани қайд этилган. Фикр билдирувчилар бу ҳашамат ўрнига узук сотиб олиш тўғрироқ эканини таъкидлаб ўтишган.
Нашр эса ўз ўқувчилари орасида бу воқеа бўйича сўровнома ташкил қилган. Ўқувчилардан ошиқ йигитнинг бу ҳаракати қанчалик тўғри ёки нотўғри экани сўралган.
Сўровда қатнашганларнинг 69 фоизи бу ишни телбаларча қилиқ, дея ҳисоблаган, 31 фоиз ўқувчи эса бу танловни "эртакнамо романтика", дея баҳолаган.
Мавзуга оид
12:39 / 15.02.2024
Антикоррупция агентлиги ходимлари 2023 йилда қандай совғалар олгани маълум қилинди
14:13 / 24.04.2023
Аксилкоррупция агентлиги директори олган совғалар ҳақида маълумот берилди
10:49 / 13.03.2023
Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан расмий тадбирларда совға олиш тартиби белгиланди
23:30 / 23.02.2023