Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 15:57 / 17.10.2015
3525
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда “Автосаноат” АК автомобиллари учун бутловчи қисмлар локализацияси” кўргазмаси ўтказилади
27 октябрдан 2 ноябрга қадар Тошкентда “Автосаноат” АК автомобиллари учун бутловчи қисмлар локализацияси” кўргазмаси ва конференцияси ўтказилади. У Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржага белгиланган.
Тадбирдан кўзланган мақсад Ўзбекистоннинг тегишли ишбилармон давралари ва ишлаб чиқариш корхоналарини бутловчи қисмларни локализация қилиш чора-тадбирларининг амалга оширилишига жалб қилишдир.
Кўргазма экспозицияси профессионал жамоатчиликка автомобиллар учун кенг қамровдаги бутловчи қисмлар ассортиментини тақдим этиши кутилмоқда.