Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 14:08 / 18.10.2015
4394
1 дақиқада ўқилади
Олма-Ота аэропортида портловчи ускуна ҳақидаги хабар туфайли одамлар эвакуация қилинди
Олма-Отада аэропортида портловчи ускуна ўрнатилгани ҳақидаги хабар туфайли рейсларни кутиб турган йўловчилар ва ходимлар эвакуация қилинди. Бу ҳақда Қозоғистон телеграф агентлиги хабар бермоқда.
“Портловчи ускуна ҳақида хабар берилди. Натижада барча йўловчилар ва ходимлар эвакуация қилинди. Барча хизматлар оёққа турғизилди. Аммо хабар тасдиқланмади. Ҳозир аэропорт илгариги тартибда ишламоқда”, - дейилади хабарномада.