Жаҳон | 18:17 / 18.10.2015
7257
1 дақиқада ўқилади

Россия самолётлари бир кун ичида 4 қўмондонлик пункти ва 32 қароргоҳни йўқ қилди

Россия қуролли кучларининг ҳарбий самолётлари бир кун ичида Суриядаги операциялар чоғида 4 қўмондонлик пункти ва 32 қароргоҳни йўқ қилди. Бу ҳақда Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлигининг расмий вакили Игорь Конашенков баёнот берди.

Таъкидланишича, ҳисобот даврида Россия самолётлари 39 парвозни амалга ошириб, 51 объектга 60 зарба берган.

“Зарбалар натижасида 4 қўмондонлик пункти; 6 ўқ-дори ва қурол-яроғ омбори; битта миномётлар батареяси; 2 ер ости бункери; жангариларнинг 32 қароргоҳ; 6 таянч пункти йўқ қилинди”, - деди у.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш