Жамият | 14:17 / 19.10.2015
6398
2 дақиқада ўқилади

Арзон велосипедида Америка бўйлаб саёҳат қилган бақалоқ чинакам юлдузга айланди

40 ёшли Эрик Хайтс ўз ҳаётини ўзгартириш ва бахтли бўлиш учун ҳаракат қилишга ҳеч қачон кеч бўлмаслигини исботлаб, нафақат АҚШ, балки бутун дунёда машҳурликка эришди. У арзон велосипед ва мустаҳкам иродаси эвазига мана шундай шуҳратга эришди.

Эрик Хайтс жуда ишларни қилиб кўрди – дижей, мусиқа менежери, телесотувчи, пицца тарқатувчи ва бармен. Ҳаётдаги айрим муваффақиятсизликлар туфайли турмуш ўртоғи уни ташлаб кетди, бу ҳам етмаганидек, у тинимсиз сигарета чекар, вазни эса 257 килограммга етиб қолган эди.

Шунда ўзининг қадрдон Данвилл шаҳрини ташлаб,ўз никоҳи ва ҳаётини сақлаб қолишга ҳаракатини бошлади. Тўсатдан Хайтс Атлантикадан Тинч океанига қадар бўлган 4830 километрлик масофани босиб ўтишга қарор қилди.

2015 йилнинг март ойида бор-йўғи 17 долларга эски тоғ велосипедини сотиб олди. Юз метрлик масофани босиб ўтишга бўлган биринчи уриниш муваффақиятсиз якунланганидан сўнг вазни устида ишлашига тўғри келди. Қўшимча равишда, “Бақалоқ Американи кесиб ўтади” (Fat Guy Across America) блогини юритиб, унинг режаси амалга ошиши учун интернет орқали маблағ йиғишга қаратилган краудфандинг кампаниясини олиб боради (Ҳозирда 383 кишининг кучи билан 11,447 доллар йиғди). Ниҳоят июнь ойида Эрикнинг отаси кўзларида ёш билан ўғлини велосипедга ўтқазиб, чўнтагига 200 доллар пулни солиб, унга оқ йўл тилади.

Орадан 4 ой ўтиб Хайтс 30 кглик сафар анжомлари билан Нью-Йоркка кириб келди. Бу пайтда у машҳурликка эришиб улгурган эди: Эрикни репортёрлар ва фотографлар, бир гуруҳ одамлар қарши олишди.

Унинг айтишича, турмуш ўртоғи, 37 ёшли Энжи ҳам ортга қайтди. Ҳозирда уни Фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали қарийб 30 минг киши кузатиб бормоқда.