Жаҳон | 14:44 / 19.10.2015
5312
1 дақиқада ўқилади

Россия фильмларидан бирида Олма-Ота Россиянинг бир қисми деб аталди

Россияда ишланган “Голоса большой страны” фильмининг трейлерида Олма-Ота (Қозоғистон), Тбилиси (Грузия), Ереван (Арманистон) ва Минск (Беларусь) Россиянинг Санкт-Петербург, Екатеринбург, Новосибирск, Краснодар, Уфа, Пермь, Қозон, Нижний Новгород ва Москва қаторида “битта катта давлатнинг қисмлари” деб аталди.

Бу ҳолат интернетда тилга олинган давлатлар ва шаҳарлар аҳолисининг норозилигига сабаб бўлди. Ҳатто айримлар Қозоғистон маданият вазирлигидан бу масалани расман ҳал қилишни сўрадилар.

“Улкан ватанимизнинг ҳар бир бурчагида ҳурмат ва эътирофга лойиқ истеъдодли инсонлар бор. Улар пойтахтга йиғилиб, машҳур телевизион шоуларда иштирок этишади. Аммо чироқлар ўчмайди, ҳаёт давом этади”, - дейилади лавҳада.