Жаҳон | 09:57 / 19.10.2015
4025
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонда “Зарафшон” олтин корхонасининг иккинчи фабрикаси очилди

Панжакентда “Зарафшон” қўшма корхонасининг иккинчи аффинаж фабрикаси бир йил ичида қурилиб, фойдаланишга топширилди. Унинг лойиҳавий қиймати 1 млрд сомонийни ташкил қилди.

Фабрика йилига 10 минг тонна рудани қайта ишлашга ва 2.2 минг соф олтин ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 550 млн сомонийни ташкил қилади.
Фабрика қурилиши билан 185 янги иш ўрни яратилди.