Жаҳон | 08:09 / 20.10.2015
2656
1 дақиқада ўқилади

АҚШда дрон сотиб олган фуқаролар федерал база рўйхатида қайд этилишади

АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти дронлар эгаларини рўйхатга олувчи махсус федерал база тузилиши ҳақида маълум қилди.

Рейтер нашри хабарида қайд этилишича, бунга АҚШда рухсат этилмаган ҳудудларда дронлар ҳаракати қўп марта қайд этилаётгани сабаб бўлган. Бу лойиҳа орқали хавсизлик чоралари кучайтирилиши мўлжалланган.

Аниқлик киритилишича, шу йилнинг 20 ноябрь кунида бу таклиф кўриб чиқилади, янги йилгача эса федерал база тузиб бўлинади.

Айни вақтда АҚШда фуқароларга сотилган дронлар миқдори 1 млн донага етгани айтилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш