Жамият | 09:46 / 20.10.2015
13465
2 дақиқада ўқилади

Instagram қаҳрамони: шоир, спортчи, Дубайнинг меросхўр шаҳзодаси

Хамдан ибн Муҳаммад аль-Мактум шайх Муҳаммад ибн Рашид аль-Мактумнинг иккинчи ўғли бўлиб, у ижтимоий тармоқлардаги ўзининг ажабтовур суратлари билан дунёга танилиб улгурган. Шу боис уни Дисней қаҳрамонларидан Оловуддинга қиёси қилишади. У акаси Рашид ибн Муҳаммаднинг тахтдан воз кечганидан сўнг, 2008 йилда Дубайнинг меросхўр шаҳзодасига айланди ва тезда матбуот марказига тушди.

Унинг Инстаграммдаги обуначилари сони 2, 6 млн. нафар кишини ташкил этади.

Спорт

Шаҳзоданинг қизиқишлари кўп бўлиб, улар орасида спорт алоҳида ўринга эга. У скайдайвингдан тортиб, от спортигача қизиқади. У от спортига Буюк Британияда ўқиб юр

ган кезларидаёқ қизиққан. Шу боис от спорти бўйича ўтказилган мусобоқаларнинг бир нечтасида зафар қучган.Булар қаторига 2014 йилда Францияда ўтган Халқаро от ўйини мусобақасини ҳам қўшиш мумкин.

Техника

Вақти-вақти билан шаҳзода ўз колекциясидаги энг замонавий гаджетларни намойиш этиб туради. Уларга мисол қилиб, фотоаппаратлар, смартфонлар ва экшн-камераларни кўрсатиш мумкин.

Фарзандлари

Шаҳзоданинг ўз фарзандлари йўқ. Аммо уни қирол оиласи аъзоларининг фарзандлари билан тушган суратларини Инстаграмм орқали кузатиш мумкин. Уни кўпинча ёш Муҳаммад ибн Аҳмад Жобир аль-Ҳарбий билан тушган суратлари кенг тарқалган. Болакай Буюк Британия қироличаси билан кўришган ва унинг қўлини сиқишга мушарраф бўлганди.

Саёҳатлар

Жонзотлар

Ҳамданнинг оқ йўлбарси ва арслони бўлиб, у асосан лочин овига жуда қизиқади.

Хайрия ишлари

Меросхўр шаҳзода бир неча хайрия жамғармаларини қўллаб-қувватлайди ва улар томонидан ўтказиладиган акцияларда иштирок этади. У ҳатто донар сифатида қон ҳам топшириб туради.