Ўзбекистон | 15:10 / 20.10.2015
3660
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда 2015-2016 йил қиш мавсумига 24 минг тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотлари захирасини яратиш режалаштирилган

Жорий йилда Жиззах вилояти далаларидан 341 минг тонна сабзавот, 226,3 минг тонна полиз маҳсулотлари, 69,6 минг тонна картошка, 98 минг тонна мева, 45 минг тонна узум йиғиштириб олиш мўлжалланмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар қилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, савдо ҳамда йирик ташкилотларнинг эҳтиёжлари учун 7 минг 112 тонна картошка, 4,5 минг тонна пиёз, 3,5 минг тонна сабзи захирага қўйилади.

Айни пайтда вилоятнинг барча туманларида деҳқон ва фермерлардан шартнома асосида сотиб олинаётган маҳсулотлар махсус музлаткич ва омборхоналарга жойлаштирилмоқда.