Жаҳон | 23:23 / 20.10.2015
3654
1 дақиқада ўқилади

Украиналиклар иккинчи йил кетма-кет Европа Иттифоқида вақтинчалик яшаш ҳуқуқини олиш миқдори бўйича етакчилик қилмоқда

2014 йилда Украинанинг 300 мингдан кўпроқ фуқароси Европа Иттифоқи давлатларида вақтинчалик яшаш ҳуқуқини олган, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Европа статистика агентлиги (Евростат) маълумотларига кўра, ЕИ давлатлари ўтган йили 302,8 минг украиналикка вақтинчалик яшаш ҳуқуқини берди.

Шу тариқа, Украина иккинчи йил кетма-кет фуқаролари ЕИда вақтинчалик яшаш ҳуқуқини олиш миқдори бўйича етакчилик қилмоқда.

Фуқаролари ЕИда яшаш ҳуқуқини олиш миқдори бўйича кейинги ўринларда АҚШ, Хитой ва Ҳиндистон турибди.

Қайд этилишича, украиналикларга вақтинчалик яшаш ҳуқуқини энг кўп Буюк Британия, Польша, Германия ва Франция берган.