Жаҳон | 00:06 / 21.10.2015
4889
1 дақиқада ўқилади

Душанбеда 30 октябрь куни МДҲ ҳукумат раҳбарлари саммити бўлиб ўтади

Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида, 30 октябрь куни МДҲ ҳукумат раҳбарларининг саммити ўз ишини бошлайди.

Саммит доирасида савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг келгусидаги тараққиёти масаласида 30га яқин саволлар муҳокама этилади. Бундан ташқари, саммитда молиявий ҳамкорликни чуқурлаштириш, ижтимоий, ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаларида музокаралар ўтказилиши кутилмоқда.

Йиғилишда МДҲ иқтисодий тараққиётининг учинчи босқичи, Ёшлар ўртасида ҳамкорлик стратегияси, Жисмоний маданият тараққиёти стратегияси масалаларининг навбатдаги босқичи ҳақда сўз юритилади. Бундан ташқари, 2016 йилда ташкилот тузилганининг 25 йиллик байрамини ўтказиш чора-тадбирлари ҳам муҳокама этилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш