Спорт | 18:51 / 21.10.2015
4426
1 дақиқада ўқилади

Кореялик собиқ футболчи Тошкентда ёш футболчилар учун мастер-класс ўтказди

20 октябрь куни Ўзбекистон футбол федерацияси майдонида Кореянинг Ўзбекистондаги компанияси ҳомийлигида ўзбекистонлик футболчи болалар учун мастер-класс ташкил қилинди.

Ушбу машғулот дарсида Жанубий Корея терма жамоасининг собиқ аъзоси Сонг Чонгунг, Корея болалар футбол клублари уюшмаси бош директори, спорт журналистлари ва KOICA ташкилотининг фахрий элчиси қатнашди.

«Жахон» АА мухбири мастер-класс жараёнидан фоторепортаж уюштирди.

мастер-класс