Жаҳон | 18:46 / 21.10.2015
10879
1 дақиқада ўқилади

Россия авиацияси Сурияда жангариларнинг қўмондонлари тўпланган жойга зарба берди

Россиянинг Суриядаги авиагуруҳи самолётлари террорчи гуруҳларнинг қўмондонлари тўпланган пунктга зарба беришга муваффақ бўлган. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлигини вакили Игорь Конашенков баёнот берди.

Унинг сўзларига қараганда, радиоразведка воситалари ёрдамида ИШИД ва “Жабҳат ан-Нусра” террорчи ташкилотларининг қўмондонликлари ўртасида бирлашиш бўйича музокаралар бошлангани ҳақида маълумот тўпланди. Музокаралар ўтказилаётган пункт аниқланиб, унга қарши Россия қирувчилари йўлланди.

Таъкидланишича, учрашув ташландиқ бинолардан бирининг ертўласида ўтказилган. Жангарилар мунтазам равишда учувчисиз аппаратлар кузатувини амалга оширганига қарамай, Россия разведкачилари уларнинг ўрнини аниқлашга эришган.
“Бу маълумот қўшимча каналлардан текширилганидан сўнг учрашув жойи ва вақти аниқланиб, жангарилар раҳбарлари тўпланган жойга зарба бериш ҳақида қарор қабул қилинди”, - маълум қилди Конашенков.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш