Жаҳон | 07:07 / 21.10.2015
3240
1 дақиқада ўқилади

Россия ФХХ: махсус хизматлар “Ҳизб ут-Таҳрир”нинг 22 аъзосини ҳибсга олди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда “Ҳизб ут-Таҳрир” террорчилик гуруҳининг 22 аъзосини қўлга олди, деб айтилмоқда ФХХнинг жамоатчилик билан алоқалар маркази хабарида. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.     

Қайд этилишича, қўлга олинганлар орасида гуруҳ етакчилари бор.

“Террорчилик тузилмасини марказий осиёликлар бошқарган, унинг фаолиятига Россия фуқаролари ҳам жалб қилинган”, дейилмоқда хабарда. 

Маълум қилинишича, 25 тадан кўпроқ тинтув ўтказилиб, улар давомида экстремистик адабиётлар, алоқа воситалари, террорчилик гуруҳи фаолияти бўйича ҳисоботлар сақланган электрон маълумот ташувчилар мусодара қилинган. 

Аввалроқ Москвада “Ҳизб ут-Таҳрир ал-Исломия” иши бўйича 100 га яқин киши полицияга олиб келингани маълум қилинганди.