Жаҳон | 09:10 / 21.10.2015
2628
1 дақиқада ўқилади

Россия ва Туркия Сурияда авиатўқнашувлар олдини олиш бўйича телефон линиясини очдилар

Россия ва Туркиянинг ҳарбий идоралари Сурия ҳаво ҳудудидаги авиатўқнашувлар ва кўнгилсизликларни бартараф қилиш бўйича тўғридан-тўғри телефон линиясини ташкил қилишди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлигини вакили Игорь Конашенков баёнот берди.

Унинг сўзларига қараганда, бундай ҳамкорлик формати Суриядаги Ҳмаймим базасида жойлашган Россия ҳарбий фазо кучлари парвозларни бошқариш маркази ва Исроил ҲҲК ўртасида ҳам ўрнатилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш