Спорт | 07:54 / 21.10.2015
3230
1 дақиқада ўқилади

"Зенит" ЕЧЛнинг илк 3та ўйинида ғалаба қилиб, "Спартак" жамоаси натижасини такрорлади

20 октябрь оқшомида Санкт-Петербургдаги "Петровский" стадионида ЕЧЛнинг гуруҳ босқичи, 3-тури доирасида "Лион"ни қабул қилган "Зенит" 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабага эришди.

Бу орқали питерликлар гуруҳдаги илк 3 турда ҳам ғалаба қозониб, биринчи ўринга мустаҳкам жойлашишди.

Жамоа биринчи турда "Валенсия"ни 3:2 ҳисобида, иккинчи турда "Гент"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратганди. Эндиликда "Зенит"да 9, "Валенсия"да 6 очко бор. Ҳозиргача фақат биттадан очко олган "Лион" ва "Гент" учинчи ўрин учун ўзаро баҳс олиб бориши ойдинлашган.

9 очко тўплаб, гуруҳда етакчилик қилаётган "Зенит"нинг бундай натижасини бундан аввал Россия жамоалари орасида "Спартак" жамоаси қайд этганди. Москваликлар 1995-1996 йиллар мавсумида ЕЧЛнинг гуруҳ босқичидаги илк 3та ўйинда ғалаба қозонганди.