Жаҳон | 10:31 / 22.10.2015
3639
1 дақиқада ўқилади

БМТнинг Суриядаги махсус элчиси Путин ва Асаднинг Сурия масаласида учрашганини илиқ қарши олди

БМТнинг Сурия масаласи бўйича махсус элчиси Стаффан де Мистура Владимир Путин ва Башар Асаднинг Москвада бўлиб ўтган учрашувда Суриядаги вазиятни сиёсий йўл билан ҳал этиш мавзусини муҳокама қилганини илиқ қарши олди, деди махсус элчининг матбуот котиби Жесси Шаин. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар берди.

“БМТ ҳар доим Суриядаги вазиятни сиёсий йўллар билан ҳал этиш тарафдори бўлиб келган. Махсус элчи мазкур томонга йўналтирилган ҳар қандай чораларни қарши олади. У мазкур масала Москвада муҳокама этилганини тўғри қабул қилди”, - деди у.

21 октябрь куни Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Башар Асад ишчи ташриф билан Москвага келгани ҳақида маълум қилган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш