Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 08:08 / 22.10.2015
2551
1 дақиқада ўқилади
Буффон "Ювентус" сафида Дель Пьеронинг рекордини янгилади
"Ювентус" жамоаси дарвозабони Жанлуижжи Буффон 22 октябрь куни ЕЧЛнинг 3-турида "Боруссия М" жамоасига қарши ўйинда асосий таркибда ҳаракат қилди.
Бу ўйиндан кейин 37 ёшли дарвозабон "Ювентус" сафида ўтказилган расмйи ўйинларнинг умумий вақти бўйича энг юқори натижани қайд этди.
2001 йилда "Парма"дан туринликлар сафига келиб қўшилган Буффоннинг натижаси 48839 дақиқани ташкил этмоқда. Бу борадаги аввалги энг яхши кўрсаткич, "Ювентус"нинг собиқ футболчиси ва собиқ сардори Александр Дель Пьерога тегишли эди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш