Спорт | 02:38 / 22.10.2015
2241
1 дақиқада ўқилади

Чемпионлар Лигаси, D гуруҳи: "Ювентус" ўз уйида "Боруссия” М билан дуранг ўйнади, “Манчестер Сити” “Севилья”дан устун келди

Чемпионлар Лигаси, гуруҳ босқичи 3-турида D гуруҳи вакиллари “Ювентус” ва “Боруссия М” клублари жанговор дуранга имзо чекишди — 0:0.

Чемпионлар Лигаси. D гуруҳи. 3-тур

“Ювентус” (Турин, Италия) – “Боруссия” (Мёнхенгладбах, Германия) – 0:0

Гуруҳдан ўрин олган 2-учрашувда “Манчестер Сити” ва “Севилья” клублари учрашди. Ўйин Англиянинг Манчестер шаҳридабўлиб ўтди. Унда “шаҳарликлар”нинг қўли баланд келди — 2:1.

“Манчестер Сити” (Манчестер, Англия) – “Севилья” (Севилья, Испания) – 2:1

Голлар: Евгиний Коноплянка, 30 (0:1); Адиль Рами (автогол), 36 (1:1); Кевин Де Брёйне, 90+1 (2:1)

D гуруҳида 3-турдан кейинги вазият қуйидагича кўриниш олди:

1. “Ювентус” — 7 очко; 2. “Манчестер Сити” — 6; 3. “Севилья” — 3; 4. “Боруссия” М — 1.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш