Спорт | 02:17 / 22.10.2015
3121
1 дақиқада ўқилади

Чемпионлар Лигаси, В гуруҳи: “ЦСКА” “МЮ” билан дуранг қайд этди, “Вольфсбург” эса “ПСВ”ни тор-мор этди

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 3-турида В гуруҳдаги “ЦСКА” ва “Манчестер Юнайтед” жамолари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда дуранг натижаси қайд этилди — 1:1

Чемпионлар Лигаси. В гуруҳ. 3-тур

“ЦСКА” (Москва, Россия) – “Манчестер Юнайтед” (Манчестер, Англия) –1:1

Голлар: Сейду Думбия, 15 (1:0); Антони Марсьяль, 65 (1:1).

Гуруҳдаги 2-учрашувда “Вольфсбург” ўз майдонида “ПСВ”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

“Вольфсбург” (Вольфсбург, Германия) – “ПСВ Эйндховен” (Эйндховен, Нидерландия) – 2:0

Голлар: Бас Дост, 46 (1:0), Макс Крузе, 57 (2:0)

В гуруҳида 3-турдан кейинги вазият қуйидагича кўриниш олди: 1. “Вольфсбург” — 6 очко; 2. “Манчестер Юнайтед” — 4; 3. “ЦСКА” — 4; 4. “ПСВ Эйндховен” — 3.