Спорт | 14:41 / 22.10.2015
4534
2 дақиқада ўқилади

«Динамо» жамоаси ирқчи мухлислари туфайли ЕЧЛдан четлатилиши мумкин

Киевнинг "Динамо" жамоасига "Челси" билан учрашув вақтидаги воқеа туфайли қаттиқ жазо берилиши мумкин.

Жамоаларнинг "Олимпийский" стадионида ЕЧЛнинг гуруҳ босқичи доирасида 21 октябрь куни ўтказилган учрашуви вақтида трибунада маҳаллий мухлислар меҳмонларнинг қора танли мухлисига ҳужум уюштирган. Бу ҳолат тасвирланган видео кеча инглиз матбуоти бўйлаб тарқалди.

УЕФА FARE (Football Against Racism in Europe) бўйича текширувлар ўтказишни бошлаган.
Қайд этилишича, "Динамо" мухлисларининг шундай ҳаракатлари "Бордо" ва "Эвертон" жамоаларига қарши учрашувлар вақтида ҳам рўй берганди. Шу туфайли жамоага нисбатан қаттиқ жазо тайинланиши мумкин.

Киевликлар ЕЧЛда иштирокини давом эттиришдан маҳрум қилиниши мумкинлиги айтилмоқда.

Баъзи хабарларда эса, УЕФА жамоадан очколарни олиб ташлаш билан кифоя қилиши мумкинлиги айтилган. Камида эса "Динамо" кейинги уй ўйинларини мухлисларсиз стадионда ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, "Челси"га қарши учрашув олдидан Киев шаҳри кўчаларида бир гуруҳ ниқобланган шахслар мезбон жамоа мухлисларига ҳужум уюштиришганди.