Иқтисодиёт | 08:20 / 22.10.2015
5984
1 дақиқада ўқилади

Германиядан Ўзбекистонга олиб келинаётган сигирлардан 10таси Россияда ЙТҲ туфайли жон берди

Россиянинг Тамбов вилоятининг Тамбов тумани ҳудудида "ДАФ" автомашинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Маълум бўлишича бу юк машинасида Германиядан Ўзбекистонга олиб келинаётган 31та зотдор сигир бўлган.

Россия полицияси маълумотларига кўра, ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва машина қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, йўл четига ағдарилган. Маҳаллий ветеринарлар сигирлардан 10тасининг жонини сақлаб қола олишмаган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш