Спорт | 20:28 / 22.10.2015
3136
1 дақиқада ўқилади

УЕФА «Манчестер Сити» мухлисларининг ЕЧЛ мадҳиясига ҳурматсизлик қилгани бўйича иш очди

УЕФА «Манчестер Сити»га нисбатан интизомий иш очди.

Бунга инглизлар жамоаси мухлислари ЕЧЛнинг гуруҳ босқичидаги "Севилья" билан 3-тур ўйини арафасида турнир мадҳиясига нисбатан ҳурматсиз муносабатда бўлишгани сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

Бу вақтда майдонда бўлган УЕФА вакили мухлисларнинг шовқин қилишганини ўз ҳисоботида қайд этган. "Манчестер Сити" жамоаси бу ҳолат учун жазоланиши мумкин.

Бу иш 19 ноябргача кўриб чиқилади.

Қайд этиш керакки, "шаҳарликлар"нинг мухлислари бундан олдин ҳам шундай ҳаракатларни амалга оширишганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш