Жаҳон | 11:54 / 23.10.2015
5987
1 дақиқада ўқилади

Дэвид Кэмерон Си Цзиньпинни пивохўрликка таклиф этди

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг Британияга расмий ташрифи давом этмоқда.

Кеча Лондонда императорлардек қарши олинган Хитой етакчиси, бугун мамлакат бош вазири Дэвид Кэмерон билан учрашди.

Қироллик бош вазири Си Цзиньпинни пиво билан меҳмон қилган.

Учрашув вақтида Хитой раҳбари Британия-Хитой муносабатлари тезкор ривожланиш босқичига ўтишини таъкидлаб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, 19 октябрь куни ХХР раиси Си Цзиньпин турмуш ўртоғи Пэн Лиюань ҳамроҳлигида тўрт кунлик расмий ташриф билан Британияга келди.

Ташриф жараёнида британ ва хитой тадбиркорлари ўртасида умумий миқдори 62 миллиард доллардан иборат 150дан зиёд шартномалар имзоланади.