Жамият | 21:37 / 23.10.2015
20625
3 дақиқада ўқилади

Фотожамланма: Бу фотоларда заррача фотошоп қўлланмаган

Атрофни гўзаллик ўраб туради.
Сайтимизда 20та сара фотосуратни тақдим қиламиз. Заррача ҳам фотошоп қўлланмаган бу суратлар орқали Ернинг ҳақиқий ва табиий гўзаллигидан баҳра олиш мумкин.

1. Ер неъмати. Фоторассом Жон Аллан Педерсоннинг нигоҳини ўзига қаратган бу гўша аллақайси водийнинг аллақайси бурчида жойлашган. Бу суратда ранглар жилоси кишини ўзига узоқ вақт мафтун этиб тура олади.

2. "Осмонда номаълум тўртбурчак жисмлар". Ишонинг, бу ҳам фотошоп эмас.

3. Перфекционистлар учун хиёбон. (Шёнбрунн, Австрия)
Бу нафақат перфекционистлар учун, ҳар қандай шаҳарда гўзал манзара яратиш учун дарахтларни шундай тарзда, тартиб ва қунт билан каллакласа бўлади.

4. Пекинликлар "энг тирбанд тирбандлик"ни ҳосил қилишди.

5. Яна хитойликлар.
Бўёқлар чапланиб ташлангандек кўринувчи бу манзара аслида шолипояларнинг тунги кўриниши. Бундай сурат ишлаш учун фақат фоторассомнинг озроқ маҳорати керак бўлади.

6. Халқаро космик станция фазогири баланд-баландларда туриб, ўзини пляжда ҳис қилмоқда.

7. Даниядаги шамол генераторлари. Улар қандайдир бошқа вазифа бажариш билан биргаликда одамларга гўзаллик улашишади.

8. Эфиопия ва Эритрея чегарасида "Даллол" вулқони. Бу вулқон, албатта анча вақтдан буён уйқуда...

9. Бу суратга илкис назар ташлаган киши унинг Эйфел минораси остидан туриб объективкага муҳрланганини англай олмайди.

10. Португалиянинг Назар шаҳри аҳолиси жамоавий бўлиб, уч ўлчамли фильм томоша қилишмаяпти. Бу тўлқин уларнинг кўз ўнгида кўтарилиб келмоқда ва улар бу ҳодисани одатдагидек завқланиб томоша қилишмоқда.

11. Бундай ноёб табиат ҳодисаси вақтида фақат аёллар йўлда тўхтаб, машина ичидан чиқиб, уни фотокамерага муҳрлашни бошлаши мумкин.

12. Бойқуш қўзиқорин остида ҳордиқ олмоқда. Бу фанга номаълум қандайдир улкан қўзиқорин бўлиши мумкин. Ҳарҳолда фотошоп қўлланмаган.

13. Бу қуриган япроқ эса "қанотли аждаҳо"дан каттароқ

14. Самолёт ойнасидан камалакни кузатганда у айлана шаклида кўринади.

15. Бундай манзарани фақат киноларда эмас, ҳаётда ҳам кўрса бўлади. Масалан, Будапештда. Фақат бунинг учун фотокамерани тайёрлаб, узоқ вақт кутиш керак.

16. Гонгконгдаги кварталлардан бири. Гонгконг кичик, аҳолиси эса катта.

17. Швейцариядаги музли ҳовуз. Албатта, "ҳовуз" бу ўринда шартли ном. Ахир одатий ҳовузларда чўмилса ва балиқ овласа бўлади.

18. Юкатан яриморолидаги режиссёр фламинго фламинголарга фламинго суратини ҳосил қилишни кўрсатма қилган лаҳза.

19. Суратга қараб, деворий ўйма нақш ҳақида ўйламанг. Намибиядаги Намиб саҳроси тепадан шундай кўринади.

20. Киотодаги фақат бамбук дарахтлари ўсадиган ўрмон. Бу ўрмондан шарқ якка кураши жанглари тасвирланадиган кинолар учун фойдаланса бўлади.