Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 22:18 / 23.10.2015
3459
1 дақиқада ўқилади
Фёдор Емельяненко Монакодаги мусобақада иштирок этмайди
Россиянинг афсонавий спортчиси Фёдор Емельяненко Монакода бўлиб ўтадиган самбо ва дзюдо мастерларининг халқаро турнирида иштирок этмайди. Бу ҳақда унинг тренери Владимир Воронов ТАССга маълум қилган.
Аввалроқ унинг ушуб мусобақада иштирок этиши ҳақида маълум қилинган эди.
“Фёдор машқ қиляпти, унинг соғлиғи жойида. Шунчаки у 31 декабрда бўлиб ўтадиган жангга қадар ҳеч қандай мусобақада иштирок этмайди”, - деб таъкидлаган Воронов.
Емельяненконинг жорий йилдаги биринчи жанги 31 декабрь куни Японияда бўлиб ўтади, аммо рақиби ким бўлиши ҳозирча номаълум.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш