Жамият | 20:22 / 23.10.2015
7346
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда 27 ёшли ногирон қиз номусига тегиб, дўкондан 100 минг сомли товарни ўғирлаган жиноятчилар узоқ йилга қамалди

Қирғизистоннинг Жети-Огуз тумани суди номусга тегиш, қотиликка уриниш ва ўғирлик жиноятларини содир этган икки жиноятчи 16 ва 14 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Turmush мухбири хабар бермоқда.

Жорий йилнинг баҳор фаслида Жети-Огуз тумани, Кизил-Суу овулида 26 ёшли М.Максат ва К исмли фуқаро 2 март куни ниқоб, қўлларида пичоқ билан дўконга бостириб киришади. Улар у ердан 100 минг сомлик товарларни ўғирлашди ҳамда дўконда ишловчи 27 ёшли қизнинг номусига тегишди.

Жиноятчилар Қирғизистон Республикаси Жиноят Кодексининг 129, 28-97 моддалари билан айбланиб, узоқ йилга озодликдан маҳрум этилди.