Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 22:00 / 24.10.2015
3139
1 дақиқада ўқилади
“Бавария” клуби Германия бундеслигасида 1000 та ғалабага эришган биринчи клуб бўлди
24 октябрда Германия бундеслигасининг 10-турида Мюнхеннинг “Бавария” клуби “Кёльн” билан учрашди ва рақибини 4:0 ҳисобида мағлуб этди.
“Бавария” шу ғалабаси эвазига бундеслига тарихида 1000 та ғалабага эришган биринчи клуб бўлди.
Ушбу ғалаба, шунингдек, Германия чемпионати бошлангандан бери мюнхенликларнинг кетма-кет 10-ғалабаси бўлди ва клуб жорий чемпионатда ҳали бирор марта майдонни ғалабасиз тарк этмагани билдиради.