Жамият | 00:06 / 24.10.2015
4138
1 дақиқада ўқилади
Бир жуфт тюлень FaceTime ёрдамида ўзаро мулоқотга киришяпти
Сиджа ва Бейбифейс исмли тюленлар iPad нинг FaceTime қурилмаси ёрдамида ўзаро мулоқотга киришяпти, деб маълум қилмоқда Mashable.
Тюленлар 2015 йилнинг май ойида Буюк Британиянинг Корнуолл деган жойидан топилган эди. Уларни урчитишнинг олдини олиш мақсадида бир-бирларидан айришга тўғри келди. Сиджини Уэймутга, шеригидан 260 км. узоқликка олиб кетишга тўғри келди. Айрилиқни енгиллаштириш мақсадида тюленларга FaceTime ёрдамида мулоқот қилиб туришга имконият яратиб беришди.