Спорт | 01:05 / 24.10.2015
3343
1 дақиқада ўқилади

Келаётган 5 йил ичида Италияда 200 дан ортиқ мактаб болаларни футболга тайёрлайди

Италия футбол федерацияси директори Микеле Ува 9 миллион еврони ёшлар тараққиётининг қай йўналишига сарфлаганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, пуллар манфаатли йўналишларда сарфланган. Бир пайтлар Германия ҳам айнан шу усулни қўллаган эди.

Маълум бўлишича, келгусидаги 5 йил ичида Италияда 200 та марказ Италия болалар футболини тараққий этиришда хизмат кўрсатади. Бунга миллиондан зиёд, 12—14 ёшли ёш итальянлар қатнашиши кўзда тутилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш