Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 19:52 / 24.10.2015
7438
1 дақиқада ўқилади
Манба: Сурияда “Жибҳад ан-Нусра” террорчилик гуруҳи етакчиси йўқ қилинди
Суриянинг Ҳалаб шаҳри яқинида “Жибҳад ан-Нусра” террорчилик гуруҳи етакчиси, мисрлик Сулаймон ал-Масрий йўқ қилинди, деб хабар бермоқда вазиятдан хабардор бўлган манбага иқтибос келтирган ҳолда Sputnik нашри.
Манба маълумотларига кўра, террорчи Тол-ал-Карсаний аҳоли пункти ҳудудидаги жанговор ҳаракатлар давомида ўлдирилди.
Аввалроқ Сурияда “Ал-Қоида” таркибига кирувчи “Хурасон” гуруҳи етакчиларидан бири Санафи ан-Насра ўлдирилгани маълум қилинганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш