Фан-техника | 19:17 / 24.10.2015
9619
1 дақиқада ўқилади
Зоминда йилига 200 минг дона монитор ишлаб чиқарувчи завод фаолият олиб бормоқда
Жиззах вилояти Зомин шаҳрида шахсий компьютерлар учун замонавий талабларга жавоб берадиган мониторлар ишлаб чиқарувчи завод ўз иш фаолиятини олиб бормоқда.
Ушбу лойиҳани Artel Samsung компанияси билан биргаликда ишга туширди. Қурилиш ишлари 2015 йилнинг июнида бошланиб, август охирида якунига етди.
Заводда икки иш вақти (смена)да иш олиб борилади. У йилига умумий нархи 30 млрд бўлган 200 минг дона монитор ишлаб чиқариш кучига эга.
Ишчилар сони 150 нафарни ташкил этади. Уларнинг 80 фоизини коллеж ва ОТМ битирувчилари ташкил қилади.