Жаҳон | 17:29 / 25.10.2015
6251
1 дақиқада ўқилади

Манба: Сурия армияси “Жибҳад ан-Нусра” етакчиларидан яна бирини йўқ қилди

Суриянинг шимоли-шарқидаги Ҳама шаҳри яқинида мамлакат армияси томонидан “Жибҳад ан-Нусра” террорчилик гуруҳи етакчиси Али ат-Туркий йўқ қилинди, деб хабар бермоқда вазиятдан хабардор бўлган манбага иқтибос келтирган ҳолда Sputnik нашри.

"Муҳожир лақабли қўмондон Али ат-Туркий ўлдирилди. У келиб чиқишига кўра турк миллатига мансуб эди", дейилади хабарда.

Бундан олдинроқ, ушбу гуруҳнинг мисрлик етакчиси Сулаймон ал-Масрий йўқ қилингани ҳақида хабар берилганди.

Ундан аввалроқ эса Сурияда “Ал-Қоида” таркибига кирувчи “Хурасон” гуруҳи етакчиларидан бири Санафи ан-Насра ўлдирилгани маълум қилинганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш