Фан-техника | 08:12 / 26.10.2015
18117
1 дақиқада ўқилади

Интернетда одамзод минг йилдан кейин қандай кўринишда бўлиши мумкинлигини намойиш қилувчи видео пайдо бўлди

Интернетда одамзод минг йилдан кейин қандай кўринишда бўлиши мумкинлигини намойиш қилувчи видео пайдо бўлди.

AsapScience экспертлари ўзларининг YouTube’даги каналида одамлар минг йилдан кейин ҳозирдагидан анча бошқача бўлишини таъкидлашмоқда. Daily Mail нашри видеонинг асосий тезисларини чоп этди. 

Иқлимнинг ўзгариши, сунъий онгнинг ривожланиши, турли ирсий мутациялар инсоннинг танаси ва онги ўзгаришига олиб келади. Мутахассисларнинг фикрича, минг йилдан кейин одамзодни қуйидаги трансформациялар кутмоқда:

- глобал иссиқлик туфайли тери ранги қораяди;

- инсон танасига нанороботлар киритилади;

- одамлар баландроқ ва ориқроқ бўлади;

- ирсий мутациялар туфайли кўз ранги қизил бўлиши мумкин;

- одамларда ақлбовар қилмас қобилиятлар пайдо бўлиши мумкин;

 - умуман олганда, одамзод ақллироқ, кучлироқ ва чиройлироқ бўлади.

Албатта, буларнинг ҳаммаси тахминларга қурилган илмий фаразлардир.