Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 11:28 / 26.10.2015
3543
1 дақиқада ўқилади
Жанубий Кореядаги автомагистралда юк машинаси портлаб кетди
Жанубий Кореядаги автомагистраллардан бирида ҳаракатланаётган ёқилғи ортилган юк машинаси портлаб, ёниб кетди. Бу ҳақда YTN хабар берган.
Портлаш натижасида 1 киши қаттиқ куйиш жароҳати билан, яна 7 киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Бу воқеа Кенсан-Пукто вилоятининг Санджу шаҳри яқинида рўй берган.
Айни вақтда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш