Лондонда ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган учар автомобиль тақдим этилди
Словакиялик лойиҳачилар учар автомобиллар устида 90-йиллардан бери тер тўкиб келишади. Учар автомобилнинг биринчи прототипи 2014 йилда тақдим этилган эди. Бу йил эса барча тайёргарликдан ўтган ва ишлаб чиқаришга тайёр “AeroMobil” ҳақда маълум қилишди. Ушбу туркумдаги сўнгги ишлаб чиқилган AeroMobil 3.0 Лондондаги Founders Forum да намойиш этилди.
Аэромобилнинг техник характеристкаси жуда ажойиб: узунлиги 6 метр, эни эса 2.24 метр, оғирлиги 450 кг. Аэромобиль соатига 160 км. тезликда ҳаракатлана олади. Юз км. га 8 литр ёқилғи сарфлайди. Унинг учиши учун 200 метрли йўлак, қўнишига эса 50 метрли йўлак керак бўлади. Тахминларга кўра, аэромобилда радиоэлектроника, автопилот ва парашют бўлиши ҳам мумкин. Компаниянинг маълум қилишича, унинг нархи кичик самолётнинг нархича бўлади ҳамда уни бошқариш учун махсус гувоҳнома талаб этилади.