Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Технология | 17:32 / 26.10.2015
5595
1 дақиқада ўқилади
Ноябрда Миср пирамидаларни космик нурлар билан сканердан ўтказа бошлайди
2016 йилдан Миср қадимги эҳромларнинг янги сирларини очмоқчи. Шу мақсадда жорий йилнинг ноябридан бошлаб у пирамидаларни космик нурлар ёрдамида скан қилиш бўйича глобал лойиҳа амалга оширила бошланади.
Бу ҳақда қадимги ёдгорликлар ва маданий мерос вазири Мамдуҳ ад-Даматий маълумот берди. Лойиҳада Франция, Канада ва Япония олимлари иштирок этади. “Тадқиқот давомида энг янги технологиялардан фойдаланилади, улар пирамидалар учун хавфсиз бўлиб, улар орқали қадимги эҳромларнинг янги сирларини оча оламиз”, - деб ишонтирди вазир.