Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:57 / 26.10.2015
4038
1 дақиқада ўқилади
Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Сурия келишувидаги жараёнлар ҳақида айтиб ўтди
Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр шуни маълум қилдики, Сурия вазиятини ҳал этишни қидириш жараёни ҳам, ўз навбатида, бир қанча жараёнларни талаб этади, деб хабар бермоқда Reuters.
У қўшимча маслаҳатлар кераклигини айтиб ўтган.
«Сурия низосини ҳал этишга яқин турибмиз ва бунинг учун бир неча жараёнларни ўтказиш керак.
Аммо мен бунинг учун ягона тўхтамга келинди дея олмайман», — деди вазир. У бу ҳақда Қоҳирада бўлиб ўтган анжуманда, мисрлик ҳамкасби билан бўлган учрашувдан сўнг айтиб ўтган.