Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 09:38 / 27.10.2015
2222
1 дақиқада ўқилади
“Кассини” зонди Энцелад шлейфидан рекорд даражадаги пастликда ўтади
28 октябрь куни “Кассини” космик зонди Сатурннинг Энцелад табиий йўлдошининг сув шлейфидан рекорд даражадаги пастликда ўтади. Бу ҳақда NASA агентлигининг сайти орқали хабар берилди.
Зонднинг вазифаси музли йўлдошнинг жанубий қутб ҳудудидан чиқаётган сув ташланмаларининг кимёвий таҳлилини ўтказишдир.
1997 йили учирилиб, 2004 йили Сатурнга етиб борган “Кассини” Энцеладнинг фаол шлейфига ҳали ҳеч қачон бунчалик яқинлашмаган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш